Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Гвардиол "Манчестер Сити"нинг иродали ғалабаси ҳақида: "Биз бунга лойиқ эдик"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол Англия Премьер-лигасининг 1-турида "Борнмут" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.

23 август куни бўлиб ўтган учрашувда "Манчестер Сити" рақибини 2:1 ҳисобида иродали тарзда мағлуб этди. Гвардиол жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

"Ҳозир ҳамма ўзидан фахрланмоқда. Бу мавсумдаги биринчи ўйинимиз ва ғалаба қанчалик муҳим эканини яхши биламиз. Айниқса, сўнгги ҳафталарда жамоада юз берган барча ўзгаришларни ҳисобга олсак, бу натижанинг аҳамияти янада ортади.

Биз ғалабага лойиқ эдик. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман", — деди Гвардиол ўйиндан сўнг.

"Манчестер Сити" навбатдаги учрашувини 28 август куни ўтказади. "Шаҳарликлар" АПЛ 2-турида сафарда "Кристал Пэлас"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:10, 24.08.2026.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик