PFL нинг енгил вазнда мағлубиятсиз чемпиони, россиялик Усман Нурмагомедов Англия Премьер-лигасида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилаётган 26 ёшли норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанднинг янги соч турмағига муносабат билдирди.
«Доғистонча стил», — деб ёзди Нурмагомедов Холанднинг ижтимоий тармоқлардаги видеоси остидаги изоҳларда.
Ўтган мавсумда Холанд барча турнирлар доирасида 52 та ўйинда иштирок этиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 220 миллион еврони ташкил этади.













