Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Это’О Инфантино тарафини олди

Баҳо:
+ | -3

Камерун футбол федерацияси президенти, машҳур собиқ футболчи Самюэль Это’О ФИФА раҳбари Жанни Инфантинони унинг манзилига билдирилаётган танқидлар ва ташкилот президенти сайловлари арафасида қўллаб-қувватлади.

Это’Онинг фикрича, Инфантино кичик мамлакатлар ва Африкада футбол ривожига катта ҳисса қўшган.

«Мен президент Жанни Инфантино нотўғри иш қилди, деб ўйламайман. Менимча, буларнинг барчаси у иштирок этадиган сайловлар яқинлашаётгани билан боғлиқ. У аввал бундай имкониятга эга бўлмаган мамлакатларга энг ажойиб мусобақа — футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини берди.

У кичик мамлакатларнинг бу мусобақаларда иштирок этишига ёрдам берди, қитъамиз ва федерацияларимизнинг анча тез ривожланишига кўмаклашди. Биз уни қилган ишлари учун қўллаб-қувватлашимиз керак», — дея Это’Онинг сўзларини келтиради CNN.

Июль ойида Инфантино FIFA Forward Enterprise компаниясини ташкил этишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Ушбу тузилма ФИФАнинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги асосий мусобақаларини назорат қилиши кўзда тутилган. ФИФА маълумотига кўра, лойиҳа 4,2 миллиард доллар жалб қилиши мумкин.

Бироқ УЕФА, КОНКАКАФ, Осиё футбол конфедерацияси ва КОНМЕБОЛ ушбу ташаббусга қарши чиқди. The Telegraph маълумотига кўра, УЕФАда Инфантинога ишончсизлик вотуми билдириш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Жанни Инфантино 2016 йил февралидан буён ФИФА президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Ташкилот раҳбарлиги учун навбатдаги сайлов 2027 йил март ойида Марокашда ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 04:53, 25.08.2026.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5577]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5160]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4193]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3498]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3055]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2569]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2507]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2500]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2339]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик