«Фулхэм» ҳужумчиси Гонсало Гарсия Англия Премьер-лигасидаги илк учрашувидаёқ гол уришга муваффақ бўлди.
22 ёшли испаниялик футболчи АПЛ 1-туридан ўрин олган «Челси»га қарши баҳснинг 54-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди.
Гарсия август ойи бошида Мадриднинг «Реал» клубидан «Фулхэм»га 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Қизиғи, «Фулхэм» ва «Челси»ни «Реал»нинг собиқ мураббийлари — Альваро Арбелоа ва Хаби Алонсо бошқармоқда. Гонсало Гарсия ўтган мавсумда «Реал» сафида ҳар икки мутахассис қўл остида ҳам тўп сурган.













