Англиянинг "Брайтон" клуби Премьер-лиганинг янги мавсумини жуда кучли бошлаб, "Астон Вилла" дарвозасига тўртта гол урди ва мухлисларини қувонтириб, йирик ғалабага эришди. Бироқ қувонч ўйиндан сўнг содир бўлган фожиа туфайли қора кўланка остида қолди. Клубнинг 72 ёшли мухлиси ўйиндан сўнг тўғри автотураргоҳ томон кетаётганида вафот этди.
"Одатий ва қувончли уйга қайтиш бўлиши керак бўлган нарса фожиа билан якунланди. Биз мухлисларимиздан бирининг вафот этганидан чуқур шокдамиз ва қайғдамиз. Бу инсоннинг оиласи ва дўстларига энг самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз", - дейилган "Брайтон" матбуот хизмати баёнотида.
Клуб кейинги турда "Челси" билан ўйнайди.













