Италия аёллар терма жамоаси футболчиси Арианна Карузо бундан буён Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилади ва у ушбу машҳур клуб сафидаги Апеннин ярим оролидан чиққан илк футболчига айланади. Шу вақтга қадар Карузо Мюнхеннинг «Бавария» клубида ўйнаган, ундан ҳам олдин эса 2018–2022 йиллар оралиғида кетма-кет бешта Скудеттони қўлга киритган «Ювентус»нинг аёллар жамоасида тўп сурган.
«Реал» ва «Бавария» Арианна Карузонинг трансфери борасида келишувга эришди. У бизнинг клубга кейинги тўрт мавсум учун — 2030 йилнинг 30 июнига қадар қўшилади. Италия терма жамоаси аъзоси бўлган Карузо бой совринлар жамғармасига эга ва у немис клуби сафидаги икки мавсум давомида 2 та чемпионат, 2 та миллий кубок ҳамда 2 та Германия Суперкубогини ютиб, жамоамизга келиб қўшилмоқда», — дейилади derbyderbyderby.it матбуот релизида.
Унинг янги шартномаси 2030 йилга қадар имзоланган.













