Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Умарали Раҳмоналиев жамоаси бугун Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев тўп сураётган Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби бугун, 25-август куни УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи йўлланмаси учун ҳал қилувчи учрашувни ўтказади.

Боку клуби саралаш плей-офф босқичи жавоб баҳсида Исроилнинг "Ҳапоэл Беэр-Шева" жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Жамоалар ўртасидаги биринчи учрашувда "Ҳапоэл Беэр-Шева" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу боис "Сабаҳ" умумий босқичга тўғридан-тўғри чиқиш учун жавоб баҳсида камида икки тўп фарқи билан ғалаба қозониши керак. Бир тўп фарқидаги ғалаба ўйинни қўшимча бўлимларга олиб боради.

УЕФА маълумотларига кўра, Раҳмоналиев жорий Чемпионлар лигаси саралашида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 588 дақиқа ҳаракат қилди ва 1 та голли узатма берди. Унинг паслар аниқлиги 83 фоизни ташкил этмоқда.

"Сабаҳ" Чемпионлар лигаси саралашини биринчи босқичдан бошлади. Озарбайжон клуби плей-оффга қадар "Нью-Сейнтс", "КуПС" ва "Орхус" тўсиқларидан ўтди.

Плей-офф ғолиби Чемпионлар лигасининг 36 жамоа иштирок этадиган умумий босқичига йўл олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:49, 25.08.2026.
Ўқилди: 1916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик