"Сент-Миррен" "Ливерпуль" ҳимоячиси Калвин Рэмзини ижара асосида ўз сафига қўшиб олди.
23 ёшли шотландиялик футболчи билан тузилган келишув 2026/27 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.
Рэмзи аввал ҳам ижара асосида "Абердин", "Уиган", "Килмарнок", "Болтон" ва "Престон" клубларида тўп тепган.
У "Ливерпуль" ёшлар жамоаси сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.













