Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Сергей Чигодаев шогирдларига Уругвай ўсмирлар терма жамоаси рақиблик қилди.

Албир шаҳрида кечган баҳс Жанубий Америка вакилларининг устунлиги билан якунланди. Уругвай U-17 жамоаси Ўзбекистон дарвозасига учта жавобсиз гол уриб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Вакилларимиз учрашувни Шомуродов, Олимов, Маматов, Эркинов, Равшанов, Анваров, Орифхонов, Абдунабиев, Уктамбоев, Абдураимов ва Раҳимовдан иборат таркибда бошлади.

Баҳс давомида Сирожиддинов, Абдисолиев, Абдуллаев, Тоҳиров, Муродов, Эшпўлатов, Ўктамов, Марупов, Толибжонов ҳамда Хайруллаев захирадан ўйинга қўшилди.

Чигодаев шогирдларини Испаниядаги йиғинда яна бир жиддий синов кутмоқда. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 27 август куни мезбон Испания U-17 жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви
Уругвай U-17 — Ўзбекистон U-17 — 3:0

Киритилди: 22:56, 25.08.2026.
Ўқилди: 2136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик