Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 0-0 Қатар
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

«Андижон» устози: «Ҳимояланаётган жамоага гол уриш жуда қийин»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» бош мураббийи Ислом Аҳмедов Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Хоразм»га қарши учрашувдан (1:0) кейинги матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

«Бугунги ғалаба билан барча андижонлик мухлисларимизни чин қалбимиздан табриклаймиз. Ўйинга келсак, баҳс осон кечмади. Бундан кейин ҳам барча жамоалар етарлича қаршилик кўрсатади. Ҳозир осон учрашувнинг ўзи йўқ.

Бу нимадан далолат беради? Барча клублар кучайиб бормоқда. Шунинг учун бу ўйин осон бўлмаслигини олдиндан билардик ва футболчиларга ҳам тушунтирдик. Йигитларга раҳмат, улар мувозанатни йўқотмасдан охиригача ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилишди.

Ҳимояланаётган жамоага гол уриш жуда қийин. Биз қанотларни алмаштирдик ва якунда рақиб дарвозасига йўл топа олдик».

— Жамоа «Нефтчи»га қарши яхши ўйнаганди. Аммо сўнгги икки турда креативлик етишмаётгандек. Рақибга қараб ўйнаётгандек таассурот уйғоняпти: кучлиларга қарши кучлироқ, ўрта даражадаги жамоаларга қарши эса шунга яраша...

«Мен бундай демаган бўлардим. Чунки ҳозир айтганимдек, кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. «Хоразм»нинг ўйинларини ҳам таҳлил қилдик, улар жуда яхши футбол кўрсатишган. Шунинг учун уларни кучсиз деб ҳисобламайман.

Ҳимояланаётган жамоага қарши ўйнаш қийинроқ. Очиқ ва ҳужумкор футбол кўрсатадиган клубларга қарши бизда вазиятлар кўпроқ пайдо бўлади. Чунки улар олдинга чиққанда орқада бўш ҳудудлар қолади. Ҳимоявий ўйнайдиган жамоаларнинг мудофаасини ёриб ўтиш эса бироз қийин кечяпти».

— «Хоразм» биринчи дақиқадан беш нафар ҳимоячи билан ўйнади. Ҳар бир жамоада А ва Б режалари бўлади. Иккинчи бўлим бошиданоқ икки ҳужумчи билан ўйнаш мумкин эмасмиди?

«Бу режамизда бор эди. Аммо ўйинни бошиданоқ кескин ўзгартириб юборсак, кутилганидек чиқмаслиги мумкин эди. Чунки марказни рақибга бериб қўйиш хавфи бор эди. Бундай ҳолатда тўп назоратини ҳам йўқотишимиз мумкин.

Агар гол ура олмаганимизда, яна бир ҳужумчини майдонга тушириш режамизда бор эди».

— Захирадан майдонга тушган футболчилардан кўнглингиз тўлган бўлса керак. Черan, Сулаймонов, Боаке каби ўйинчилар ҳам ғалабага ҳисса қўшишди...

«Албатта, захирадан тушган футболчилар ўйинимизни янада кучайтиришди. Улардан кўнглимиз тўлди ва ғалабага катта ҳисса қўшишди».

— Шоҳмалик Комилов захирада қоляпти. Бунинг сабаби нимада?

«Шоҳмалик жуда иқтидорли футболчи. Унга албатта имконият бўлади. Очиғини айтсам, бизда марказда рақобат жуда кучли. Шоҳмалик машғулотларда ўзини яхши кўрсатяпти. Албатта, унга ҳам имконият берамиз».

— «Андижон» U-21 жамоаси иштирокидаги ўйинларда асосий жамоа мураббийлар штабини кўп кўрмаймиз...

«Ўйинлар доим YouTube орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади ва биз уларни кузатиб борамиз. Бундан ташқари, учрашувдан кейин шахсан ўзим ўйинни яна бир бор кўриб чиқаман.

Мураббийлар билан бу борада маслаҳатлашамиз, фикр алмашамиз. Ёшлар жамоаси назоратсиз қолган эмас. Уларнинг ўйинларини мунтазам таҳлил қилиб борамиз.

Фақат асосий жамоанинг ўйиндан бир кун олдинги машғулоти кўпинча U-21 ўйини вақтига тўғри келиб қолади. Шу сабабли стадионга бора олмаяпмиз. Аммо албатта, бунга ҳам вақт топамиз».

— Муҳаммадкарим Тойиров қайдномада кўринмади...

«У кечаги машғулотда микро жароҳат олди. Худо хоҳласа, «Пахтакор»га қарши ўйинга қадар сафга қайтишига умид қиламиз», — деди Ислом Аҳмедов.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:04, 26.08.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик