"Ливерпуль" "Монако"нинг сенегаллик ярим ҳимоячиси Ламин Камарани диққат билан кузатмоқда ва трансфер ойнаси ёпилгунига қадар уни сотиб олиш учун кутилмаган ҳаракатни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда журналист Абдель Ҳамед хабар берди.
Мерсисайдликларнинг таянч ярим ҳимоячига эҳтиёжи яққол сезилмоқда. "Ньюкасл"га қарши дуранг қайд этилган учрашувда жамоанинг марказдаги муаммолари яна бир бор кўринди. Рақиб бир неча бор майдон маркази орқали хавфли ҳужумлар ташкил қилди, Алексис Мак Аллистер майдонга тушгандан кейингина вазият бироз барқарорлашди.
Камаранинг жисмоний кучи ва тўпни олиб қўйишдаги қобилияти "Ливерпуль" ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун мос вариант сифатида баҳоланмоқда.
"Монако" 22 ёшли футболчини сотишни истамаяпти, аммо катта миқдордаги таклиф клуб позициясини ўзгартириши мумкин. Хабарларга кўра, французлар Камара учун 60 миллион евродан анча кўп маблағ талаб қилмоқда.
Камара сўнгги мавсумда Лига 1нинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири сифатида танилди. У 31 та учрашувда 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













