Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

УEФА Инфантинони “тахтдан ағдариш” фикридан воз кечди

Баҳо:
+ | -3

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) ҳозирги ФИФА президенти Жанни Инфантинони ишдан бўшатиш ҳақида ўйламаяпти. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Манбага кўра, раҳбарни ишдан олиш учун ФИФА'га аъзо ташкилотларнинг тўртдан уч қисми, яъни 159 та давлат қарши овоз бериши керак. Ҳозирги ҳолатда бунча овоз йиғишнинг имкони йўқ деб ҳисобланмоқда. Шу сабабли, УEФА энди асосий эътиборни 2027-йилда бўлиб ўтадиган ФИФА президентлик сайловларига қаратади. Улар ушбу сайловда Инфантинони енга оладиган ҳамда барча европаликларга бирдек маъқул келадиган ягона номзод қидирмоқда. Сайловда қатнашиш учун аризалар шу йилнинг 18-ноябригача топширилиши керак. Сайловнинг ўзи эса 2027-йил март ойида Марокашда ўтказилади.

Июль ойида Инфантино футбол бўйича барча йирик мусобақаларни битта жойдан назорат қиладиган алоҳида компания тузмоқчи эканини айтган эди. Унинг режасига кўра, бу лойиҳа орқали ташкилотлар 4,2 миллиард доллар атрофида пул ишлаши керак эди.

Бироқ бу таклиф бутун дунё футбол ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Осиё, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка қитъасининг футбол ташкилотлари Инфантинонинг бу ғоясини бутунлай рад этди. Ҳаттоки УEФА агар ФИФА бу лойиҳадан воз кечмаса, унинг мусобақаларида умуман қатнашмаслигини маълум қилди.

Тhe Telegraph нашрининг ёзишича, воқеалар бошланишидан олдин Европадаги 55 та давлатнинг 52 таси (фақат Германия, Руминия ва Норвегия рози бўлмаганди) Инфантинони қўллаб-қувватлаб турган эди. Бироқ, можаро чиққач, Уелс биринчи бўлиб Инфантинони ортиқ қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. Кейинчалик бошқа давлатлар ҳам ФИФА'нинг амалдаги раҳбарига ортиқ ишонмаслигини эълон қилди.

Шунга қарамасдан, ҳозирда Африка футбол конфедерацияси, Аргентина ва бошқа бир қатор давлатлар ҳали ҳам Инфантино ғояларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Киритилди: 16:52, 27.08.2026.
Ўқилди: 595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3328]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2354]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2116]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2040]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1938]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1928]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1864]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1834]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1784]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик