Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Месси Ўзбекистонга қарши баҳсда иштирок этадими?

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Мессининг халқаро ўртоқлик учрашувларидаги иштироки сўроқ остида. Шу сабабли терма жамоа расмийлари Хитойдаги учрашувларни ўтказиш бўйича музокараларни қайта бошлади.

Сентябр охири ва октябрь бошларини қамраб олувчи навбатдаги кузги халқаро танаффус ФИФА қоидаларига кўра, терма жамоаларга тўрттагача ўртоқлик учрашуви ўтказиш имконини беради. Бироқ 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалидан сўнг терма жамоанинг навбатдаги йиғинигача бир ойдан кам вақт қолганига қарамай, Аргентина футбол ассоциацияси ҳозирча бирорта учрашувни расман тасдиқламади.

ESPN Аргентина инсайдери Эстебан Эдулнинг хабар беришича, хитойлик промоутерлар Аргентина терма жамоасиган Осиёда бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказиш бўйича йирик молиявий таклиф юборган. Бироқ ташкилотчилар шартномага Месси ушбу ўйинларда майдонга тушишини кафолатловчи бандни киритишни талаб қилган. Аргентина футбол ассоциацияси эса бундай кафолатни бера олмагани сабабли дастлабки келишув амалга ошмаган.

ФИФА қоидаларига кўра, битта халқаро танаффус доирасидаги ўртоқлик учрашувлари бир географик ҳудудда ўтказилиши ва жамоаларнинг учрашувлар оралиғидаги парвози икки соатдан ошмаслиги керак. Шу сабабли ўйинларни Осиё ва Жанубий Америкага бўлиб ўтказиш имконияти мавжуд эмас. Барча учрашувларни Аргентина ҳудудида ташкил этиш варианти ҳам кўриб чиқилган, бироқ АФА раҳбарияти юқори савиядаги рақиблар етишмаслиги сабабли бу таклифни рад этган.

Эдулнинг маълумотларига кўра, АФА Хитой вакиллари билан Хитой ва минтақадаги бошқа терма жамоаларга қарши бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказиш бўйича музокараларни қайта бошлаган.

Мессининг ўйинларда қатнашишини кафолатлаш масаласи эса музокаралардаги асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Бу талаб режалаштирилаётган турненинг молиявий шартларига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Аргентина 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалида Испанияга мағлуб бўлганидан сўнг Месси мухлисларга самимий мурожаат йўллади, бироқ “Албиселесте” сафидаги келажаги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот бермади.

Аргентина футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳужумчини 2028-йилги Америка Кубогигача терма жамоада сақлаб қолишга умид қилмоқда. Бироқ Месси яна Аргентина терма жамоаси либосини киядими ёки йўқ — бу қарор ҳозирча фақат “Интер Маями” ҳужумчисининг ўзига маълум.

Аргентина Хитойда Ўзбекистонга қарши ўйнайдими?

Бўлажак халқаро танаффус учун рақибларни аниқлаш бутун дунёда жамоалар учун жиддий муаммога айланган. Европа терма жамоалари Миллатлар лигасидаги учрашувлар билан банд бўлгани сабабли, Аргентина учун потенциал рақиблар доираси сезиларли даражада торайган.

Шу сабабли Ўзбекистон терма жамоасига қарши эҳтимолий учрашув варианти пайдо бўлган. Бироқ ҳозирча унинг айрим тафсилотлари расман тасдиқланмаган.

Аввалроқ “оқ бўрилар” 30-сентябрь куни Хитойда Аргентина терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

ЎФА ва АФА ҳозирча бу маълумотни расман тасдиқламаган. Шунга қарамай, учрашувнинг Хитойда ўтказилиши Аргентина терма жамоасининг Осиё турнеси бўйича режалари ва белгиланган географик талабларга мос келади.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошқарувидаги миллий жамоа 24-сентябрь куни Фарғонада Эрон, 6-октябрь куни сафарда Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 19:16, 27.08.2026.
Ўқилди: 1375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6319]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5407]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2905]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2813]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2688]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2619]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2424]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2376]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2353]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2315]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик