Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

"Саутгемптон" Жеймс Уорд-Праусни қайтаришга яқин

Баҳо:
+ | -

The Athletic маълумотига кўра, "Саутгемптон" ярим ҳимоячи Жеймс Уорд-Праусни "Вест Хэм"дан қайтариш бўйича принципиал келишувга эришди.

31 ёшли футболчининг трансфери рамзий сумма эвазига амалга оширилиши кутилмоқда. "Саутгемптон" унинг учун 1 миллион фунтдан камроқ маблағ тўлайди.

Уорд-Прауз 2023 йилда "Саутгемптон" Премьер-лигадан тушиб кетгач, клубни тарк этганди. Унинг "Вест Хэм"даги фаолияти давомида "Ноттингем Форест" ва "Бернли"да ижара асосида ўйнаган даврлари ҳам бўлди.

"Саутгемптон" Ши Чарльз "Фулхэм"га ўтганидан кейин ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Уорд-Праус бош мураббий Тонда Эккерт жамоасига катта тажриба қўшиши кутилмоқда.

Ярим ҳимоячи саккиз ёшида "Саутгемптон" академиясига қўшилган ва 2011 йилда, 16 ёшида асосий жамоада дебют қилган.

У клуб сафида жами 410 та учрашув ўтказиб, 55 та гол урган.

Киритилди: 20:28, 27.08.2026.
Ўқилди: 964 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик