Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Криштиану Роналду жамоадошларини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 3-турида “Ал-Иттифоқ” клубига қарши ўйинда жамоадошларининг ҳаракатларидан норози бўлди. Португалиялик ҳужумчи, айниқса, жамоанинг ҳимоядаги хатоларидан жаҳли чиқди. Бу ҳақда Оле нашри хабар берди.

Манбага кўра, Роналду сув ичиш учун берилган танаффус пайтида ҳам, “Ал-Иттифоқ” гол урганидан кейин ҳам жамоадошларига ўз норозилигини билдирган. У футболчилардан ҳимояда янада эътиборли бўлишни талаб қилган.

Роналду алмаштирилганидан кейин ҳам ўйинни ҳиссиёт билан кузатди. У кийиниш хонасига кетаётганида трибунадаги мухлисларга қўл ишоралари орқали норозилигини билдирди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида эса майдонга қайтмади.

12-дақиқада Ар-Риёд клуби дарвозабони Бентуга қизил карточка кўрсатилган эди. Биринчи тайм давомида “Ал-Иттифоқ” 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Шунга қарамай, “Ан-Наср” жамоаси бир киши кам бўлиб камбек амалга ошира олди. Садио Мане 74-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Абдуллоҳ Ал-Амри мувозанатни тиклади. 90-дақиқада Мане яна гол уриб, “Ан-Наср”га 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, “Ан-Наср” мавсум бошидан буён кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Жамоа 9 очко билан Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Ал-Иттифоқ” эса 6 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 20:44, 27.08.2026.
Ўқилди: 1936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик