«Бавария» дарвозабони ва сардори Мануэль Нойер Бундеслиганинг 1-турида «Штутгарт» устидан қозонилган 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин жамоа ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, жамоадаги ғалабага бўлган чанқоқлик ҳали ҳам жуда юқори. Бу эса завқ бағишлайди», — деди Нойер Sky Sport'га.
«Штутгарт»га қарши учрашув 40 ёшли дарвозабон учун «Бавария» сафидаги 600-расмий ўйин бўлди.
Шунингдек, Нойер Бундеслигадаги 546-учрашувини ўтказди ва Германия чемпионати тарихида кетма-кет 21 мавсум майдонга тушган илк футболчига айланди.
«Бу, албатта, алоҳида марра. Аммо ҳозир рақамлар ва статистикага унчалик эътибор бермаяпман. Энг муҳими — жамоага ёрдам бера олишим. Умид қиламанки, бу мавсумда ҳам шуни яна бир бор исботлай оламан», — дея қўшимча қилди Нойер.
Мануэль Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У мюнхенликлар сафига «Шальке 04»дан келиб қўшилган.













