Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон

«Эльверсберг» Бундеслигадаги илк ўйинидаёқ Германия рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасида мутлақ дебютант ҳисобланган «Эльверсберг» юқори дивизиондаги иштирокини жуда ёрқин бошлади.

Янги иштирокчи Германиянинг кучли клубларидан бири бўлган Леверкузеннинг «Байер» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Эътиборлиси, «Эльверсберг» Бундеслигадаги дастлабки икки голини учрашувнинг 9-дақиқасига қадар уришга муваффақ бўлди. Бу Германия чемпионати тарихида мутлақ рекорд бўлди.

Бунга қадар Бундеслигада дебют қилаётган ҳеч бир клуб ўзининг илк икки голини бунчалик тез кирита олмаган эди.

Навбатдаги турда «Эльверсберг» сафарда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубига қарши майдонга тушади. Учрашув 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 04:53, 30.08.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик