Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Хименес «Атлетико»ни тарк этиши мумкин: унга уч клуб қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Трансферлар бўйича эксперт Маттео Мореттонинг хабар беришича, «Депортиво Ла-Корунья» ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Атлетико» ҳимоячиси Хосе Мария Хименесни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Уругвайлик футболчига шунингдек «Севилья» ва «Бенфика» ҳам қизиқиш билдирган. Ҳар икки клуб ҳам Хименесни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

«Депортиво» тажрибали ҳимоячи трансферини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд ёки йўқлигини баҳоламоқда.

Ла Лигага яқинда қайтган клуб бу ёзда номдор футболчиларни жалб қилишда фаол бўлди. Жамоа сафига Анхелиньо, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Адама Траоре каби футболчилар қўшилди.

31 ёшли Хименес 2025/26 йилги мавсумда жароҳатлардан анча қийналган.

Жорий мавсумда у Ла Лигада икки ўйинда захирадан майдонга тушди.

Киритилди: 16:16, 01.09.2026.
Ўқилди: 1008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик