Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

"Бетис" — "Реал": ўйин олдидан превью, статистика ва тахминий таркиблар

Баҳо:
+ | -

Бугун, 4 сентябрь куни Испания Ла Лигасининг 4-турига старт берилади. Турнинг илк баҳсида "Бетис" Севильядаги "Ла Картуха" стадионида "Реал"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Жозе Моуриньо бошчилигидаги мадридликлар янги мавсумни максимал натижа билан бошлади. "Реал" дастлабки учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 9 очко тўплади. Жамоа рақиблар дарвозасига 10 та гол урди ва атиги 2 та тўп ўтказиб юборди. Килиан Мбаппе эса 4 та гол билан мадридликларнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

"Бетис" ҳисобида эса 3 та ўйиндан кейин 6 очко бор. Мануэль Пеллегрини шогирдлари дастлабки икки турда ғалаба қозонган, аммо сўнгги баҳсда "Леванте"га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берган.

Қизиқ томони, "Реал" сўнгги йилларда "Бетис" майдонида қийналиб келмоқда. Мадридликлар рақиб майдонидаги охирги тўртта ўзаро учрашувда ғалаба қозона олмаган. "Қироллик клуби"нинг бу ердаги сўнгги ғалабаси 2021 йил август ойига тўғри келади.

Моуриньо ҳам ўйин олдидан рақиб кучига алоҳида урғу берди.

"Бетис"ни мағлуб этиш учун энг яхши даражада бўлиш керак. Улар жуда яхши жамоа. "Реал"нинг бу ердаги сўнгги натижалари ўзи кўп нарсани кўрсатиб турибди", — деди португалиялик мутахассис.

"Реал"нинг учрашув учун қайдномасидан Куртуа, Трент, Конате, Хёйсен, Кукурелья, Вальверде, Беллингем, Камавинга, Арда Гюлер, Бернарду, Винисиус, Мбаппе, Браим Диас ва Ян Диоманде каби футболчилар жой олган.

Тахминий таркиблар:

"Бетис": Вальес — Бельерин, Льоренте, Натан, Гарсия — Рока, Форнальс — Антони, Иско, Рикельме — Кучо Эрнандес.

"Реал": Куртуа — Думфрис, Конате, Хёйсен, Кукурелья — Вальверде, Бернарду — Арда Гюлер, Беллингем, Винисиус — Мбаппе.

"Реал" ғалаба қозонса, мавсум бошидаги юз фоизлик натижасини сақлаб қолади ва "Барселона"нинг ушбу турдаги ўйинидан олдин турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олиш имконига эга. 

Киритилди: 14:43, 04.09.2026.
Ўқилди: 711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик