Туркия чемпионати доирасида "Башакшеҳир" ўз майдонида "Галатасарой"ни қабул қилади.
Мазкур учрашув учун жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди. Эътиборлиси, "Башакшеҳир" сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов дастлабки дақиқалардан майдонга тушади.
"Башакшеҳир": Дениз, Ўмер Али, Эмин, Опоку, Опери, Калузински, Умут Гюнеш, Олсен, Керем, Аббосбек Файзуллаев, Элдор Шомуродов.
"Галатасарой" эса Виктор Осимхен, Лерой Сане, Алексей Батраков, Лукас Торрейра ва Юнус Акгюн каби футболчиларни асосий таркибга киритган.
Баҳс 22:00'да старт олади.













