Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Компани «Шальке» ҳақида: «Уларни дебютант деб айтмаган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслиганинг 2-турида «Шальке-04»га қарши сафар учрашуви олдидан фикр билдирди.

«Мен бу стадионда «Манчестер Сити» ва «Гамбург» сафида ўйнаганман. Бу аренани яхши биламиз. Биз фаворитмиз, аммо бўшашишга ҳаққимиз йўқ.

Барчаси дастлабки дақиқалардан ҳал бўлади. «Оснабрюк» ва «Штутгарт»га қарши яхши ўйнаганимиз кейинги баҳсда ҳеч нарсани кафолатламайди. «Шальке» биздан кўра кўпроқ ғалабага чанқоқ бўлмаслиги керак. Улар бу учрашувни уч йилдан бери жуда катта интизорлик билан кутмоқда», — деди Компани.

Мутахассис «Шальке»ни Бундеслиганинг оддий дебютанти сифатида қабул қилмаслигини ҳам таъкидлади.

«Мен ҳатто уларни дебютант деб айтмаган бўлардим. Жамоа жуда барқарор кўринаяпти. «Аугсбург»га қарши уларга осон бўлмади, аммо мавсумолди тайёргарликни яхши ўтказишди.

Менимча, бу мавсум уларда кўп муаммо бўлмайди. Биз Бундеслига клубига қарши ўйнаймиз, бундай учрашувлар эса доим қийин кечади», — деди «Бавария» бош мураббийи.

«Бавария» чемпионатнинг дастлабки турида «Штутгарт»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган. «Шальке» эса «Аугсбург»га 0:3 ҳисобида ютқазган эди.

Киритилди: 08:45, 05.09.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5687]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5298]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4326]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3601]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3152]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2637]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2568]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2549]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2437]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик