5 сентябрь куни "Бавария" Германия чемпионатининг 2-турида сафарда "Шальке"га қарши майдонга тушади.
Bayern & Germany маълумотига кўра, Харри Кейн "Бавария"га келганидан буён Бундеслигада тўқнаш келган барча 20 та жамоа дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган.
"Шальке" англиялик ҳужумчининг Германия чемпионатидаги 21-рақиби бўлади. Ушбу кўрсаткич бўйича Кейндан фақат Мирослав Клозе олдинда. Немис афсонаси Бундеслигада ўзи қарши ўйнаган барча 28 та жамоа дарвозасини ишғол қилган.
33 ёшли Кейн янги мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олганда 3 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
"Шальке" ва "Бавария" ўртасидаги учрашув 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.













