Кириш Регистрация

Лига 1: «Монако» пешқадам, амалдаги чемпион «ПСЖ» 13-поғонада (Турнир жадвали)

Баҳо:
+ | -

«Монако» Франция Лига 1 чемпионатининг дастлабки 3 турида ҳам ғалаба қозониб, 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

«Париж», «Лион», «Лилль» ва «Ренн» 7 очкодан жамғариб, пешқадамдан 2 очко ортда бормоқда.

Франциянинг амалдаги чемпиони «ПСЖ» эса мавсумни муваффақиятсиз бошлади ва айни пайтда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Парижликлар 3-турда «Монако»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунга қадар жамоа «Лилль» ва «Ренн» билан бир хил — 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Шу тариқа, «ПСЖ» чемпионатнинг дастлабки учта учрашувида ҳали ғалаба қозона олмади.

Киритилди: 08:19, 07.09.2026.
Ўқилди: 1518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик