Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Мбаппе: «Фаолиятимда оғир мағлубиятлар кўп бўлган»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалидаги мағлубият фаолиятидаги энг оғири бўлган-бўлмагани ҳақида фикр билдирди.

«Испаниядан учралган мағлубиятми? Бу оғир эди. Аммо фаолиятимдаги энг оғир мағлубият бўлганми? Билмайман. Мен жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигаси финалларида ҳам ютқазганман. Биз ҳар доим жаҳон чемпионатида ғолиб чиқа олмаймиз, аммо доим ғалабага ташнамиз», — деди Мбаппе журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Франция Испанияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учинчи ўрин учун баҳсда эса французлар Англияга 4:6 ҳисобида ютқазди.

2022 йилги жаҳон чемпионати финалида Франция Аргентинага қарши асосий ва қўшимча вақтни 3:3 ҳисобида якунлаган, аммо пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди.

2018 йилда эса Франция финалда Хорватияни 4:2 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионига айланган.

Киритилди: 16:53, 07.09.2026.
Ўқилди: 760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик