"Монако"нинг россиялик ярим ҳимоячиси Александр Головин Россия Премьер-лигасига қайтишга қарши эмас. Бу ҳақда таниқли агент Тимур Гурцкая Eto futbol, brat! каналидаги Itogi дастурининг янги сонида маълум қилди.
Гурцкаянинг сўзларига кўра, 30 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида уни ўз сафига қўшиб олишга қизиққан Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби билан музокара ўтказишга рози бўлган.
Агар "Зенит" Головин билан келишувга эришса, трансфер қиймати 15 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ярим ҳимоячи янги мавсумда барча мусобақалар доирасида тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













