Кириш Регистрация

Ламин Ямал «Олтин тўп» ҳақида: «Менга овоз беришингизни сўраб ёлвормайман»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал «Олтин тўп» учун курашдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

— Сизнингча, «Олтин тўп»га муносибмисиз?

«Менимча, бу менга эмас, журналистларга боғлиқ. Клуб ва терма жамоа билан бирга жуда катта иш бажардим. Агар мени тақдирлашса, миннатдор бўламан. Лекин менда имконият бор, деб ўйлайман».

— Агар ўзингизга «Олтин тўп» берилиши учун тарғибот қилмоқчи бўлсангиз, мана, микрофонлар сизда.

«Йўқ, менимча, «Олтин тўп» учун кампания олиб боришим шарт эмас. Сизларни ҳеч нарсага ишонтиришим ҳам керак эмас. Бу йил жуда яхши ишладим ва менга овоз беришингизни сўраб ёлворишим шарт эмас».

— Усмон Дембеле ҳатто сизни фаворитлар учлигига ҳам киритмади.

«У Килиан Мбаппе билан дўст-ку, тўғрими?» — деди Ямал кулиб.

«Ростини айтсам, бунга қарши эмасман. Бу оддий ҳолат. Дембеле билан муносабатимиз жуда яхши. У бошқа футболчиларни танлагани ҳам нормал. Менинг бу йил қандай ўтказганим билан мақтаниб юришнинг ҳожати йўқ», — деди Ямал.

Киритилди: 17:05, 08.09.2026.
Ўқилди: 1165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик