"Барселона" вингери Ламин Ямал Kopa Trophy совринига номзодлар орасидаги жамоадоши Пау Кубарсини қўллаб-қувватлади.
Ямал Instagram саҳифасида Кубарси билан бирга совринга номзод сифатида акс этган суратни жойлаштириб, қисқа изоҳ қолдирди.
"У — ҳақиқий ва ягона ғолиб!" — деб ёзди Ямал ва Кубарсининг аккаунтини белгилади.













