Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Гроссонинг истеъфоси ортида фақат натижалар эмас

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» Фабио Гроссога нисбатан интизомий чора кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу жараён мутахассиснинг «жиддий сабаб» асосида ишдан бўшатилишига олиб келиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бош мураббий кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг лавозимидан озод этилган, аммо бу қарорга фақат қониқарсиз натижалар сабаб бўлмаган бўлиши мумкин.

Клуб раҳбарияти дастлаб Гроссони камида терма жамоалар ўйинлари учун танаффусгача лавозимида қолдиришни режалаштирган. Бироқ якшанба куни вазият кескин ўзгарган.

Манбага кўра, Гроссо жамоада ишлашни давом эттириш мақсадга мувофиқ эканига жиддий шубҳа билдирган. У спорт директори Фабио Паратичига таркиб ва футболчилар билан ўзаро тушуниш йўқлиги борасидаги хавотирларини айтган ҳамда бу жамоани бошқа мураббийлик қила олмаслигини билдирган. Шунингдек, у душанба кунига белгиланган машғулотга келмаслиги мумкинлигига ҳам ишора қилган.

Шунга қарамай, Гроссо ўз хоҳиши билан истеъфога чиқмаган ва клуб қарорини кутиб турган. Оқибатда ўша куни кечқурун у лавозимидан озод этилган.

Эндиликда «Фиорентина»да Гроссога нисбатан расмий юридик жараён бошлаш ёки бошламасликни ҳал қилиш учун бир неча кун бор. Клуб мутахассис шартнома мажбуриятлари ёки ички қоидаларни бузган, деб ҳисоблаш учун етарли асосга эгами-йўқми, шу масала аниқланиши керак.

Гроссо Италия клубини июнь ойидан бери бошқариб келаётган эди. Ёзги трансферлар даврида «Фиорентина» янги футболчилар учун 150 миллион евро сарфлаган.

Киритилди: 17:43, 09.09.2026.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик