Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль 2-1 Атлетико
09/09 23:59 Наполи 0-1 Арсенал
09/09 23:59 Спортинг 3-1 Галатасарой
09/09 23:59 ПСЖ 6-1 Слован
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче - Рома
10/09 21:45 ПСВ - Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Руни Кэррикни огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Уэйн Руни жамоа бош мураббийи Майкл Каррикнинг ҳозирги вазияти ҳақида фикр билдирди. У собиқ жамоадошини клуб раҳбарияти унга кўп вақт бермаслиги мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Сен «Манчестер Юнайтед» мураббийи бўлсанг, доимо босим остида бўласан. Ҳозир сенда кўп вақт йўқ. Бор кучинг билан ишлашинг ва керакли футболчиларни олиб келишинг керак. Чунки олти ёки ўн икки ойдан кейин ўтириб, нимани бошқача қилиш керак эди, деб ўйлашни истамайсан.

Биз Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлаймизми? Албатта. Аммо клуб яна юқори даражага қайтиш жараёнини бошдан кечираётган экан, ҳозирча ўша савияга етмаганимизни тан олишимиз керак. «Арсенал» ҳам бу жараёндан беш йил давомида ўтди ва ҳар йили ўсишни кўрдик.

Каррик трансферлардан мамнун эканини айтди. Аммо менимча, ҳеч бир мураббий ўз таркибидан тўлиқ қониқмайди. Баъзи гапларни айтишга тўғри келади — барча мураббийлар шундай қилади.

Лекин Каррикнинг кутиб ўтиришга вақти йўқ. У: «Яна бир йил кутиб тураман, ҳимоямни йўлга қўяман», деб ўтира олмайди. Америкалик эгалар муваффақиятни дарҳол хоҳлайди», — деди Руни Stick to United подкастида.

«Манчестер Юнайтед» 10 сентябрь куни Чемпионлар лигасида «Сабаҳ»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 21:32, 09.09.2026.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик