Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Торрес: «Бундай футболчилар билан ўйнаш осон»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» вингери Ферран Торрес Чемпионлар лигаси 1-турида «Слован» устидан қозонилган 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди. Торрес учрашувда учта гол урди.

«Ҳеч қачон хет-трик қайд этишимни олдиндан тахмин қилмайсан. Тўғри жадалликда ўйнаш, тўпни йўқотганимиздан кейин тўғри прессинг қилиш керак эди — буни яхши уддаладик. Биз бир неча бор рақиб майдонининг ўзида тўпни қайтариб олдик ва яхши ўйин ўтказдик», — деди Торрес RMC Sport нашрига.

«Мен хурсандман, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Бундай футболчилар билан ўйнаш осон. Мен майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам завқ олишга ва бахтли бўлишга ҳаракат қиламан», — дея қўшимча қилди футболчи.

«ПСЖ» Чемпионлар лигасидаги кейинги учрашувини 14 октябрь куни «Манчестер Сити»га қарши ўтказади.

Киритилди: 06:21, 10.09.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик