Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Деку Ферран Торреснинг «ПСЖ»га кетишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку ҳужумчи Ферран Торреснинг «Пари Сен-Жермен»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик футболчи ёзги трансфер ойнасида «Барселона»ни тарк этиб, «ПСЖ» сафига қўшилди. Каталония клуби унинг трансферидан тахминан 50 миллион евро ишлаб олди.

«Унинг «ПСЖ» сафида хет-трик қайд этганидан хурсандман. Биз юзага келган вазиятдан яхши чиқиб кетдик. У жамоада муҳимроқ роль ўйнашни истади. Агар футболчи кетишни хоҳласа, биз уни эшитишимиз керак», — деди Деку El Món a RAC1 дастурида.

Торрес 2022 йилдан 2026 йилгача «Барселона» шарафини ҳимоя қилди. Бу даврда у 207 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.

26 ёшли Торрес «ПСЖ» сафидаги дастлабки тўртта учрашувида бешта гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 16:40, 10.09.2026.
Ўқилди: 1396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик