«Барселона» спорт директори Деку Мадриднинг «Реал» клуби жорий мавсумда қандай имкониятларга эга экани ҳақида фикр билдирди.
«Реал»да ажойиб футболчилар ва жуда яхши мураббий бор. Уларга омад тилайман — фақат бизга қарши ўйинларда эмас. Агар улар ҳақиқий жамоага айлана олса, бу мавсумда уларни мағлуб этиш жуда қийин бўлади», — деди Деку El Món a RAC1 дастурида.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсум бошланишидан олдин «Реал» бош мураббийлигига Жозе Моуринью тайинланганди. Португалиялик мутахассис бу лавозимда Альваро Арбелоа ўрнини эгаллади.
Ла Лиганинг дастлабки тўрт туридан кейин «Барселона» 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда.













