Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор

Деку Бальденинг «Барселона»даги келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальденинг вазиятига баҳо берди.

Аввалроқ бош мураббий Ханс-Дитер Флик 22 ёшли футболчига ишонч билдирмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Бальде? Ҳеч нарса содир бўлгани йўқ, у бизнинг футболчимиз. У 22 ёшда, келажаги порлоқ ва дунёнинг энг яхши клуби билан шартномаси бор. У таркибдан жой олиш учун рақобат қилиши керак.

Бальде жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келди, аммо икки йил аввал у ажойиб ўйнаган эди. Агар Бальде яхши формада бўлса, уни «Барселона» таркибидан ташқарида қолдириш жуда қийин», — деди Деку RAC1 эфирида.

Transfermarkt портали Алехандро Бальденинг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:41, 11.09.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик