«ПСЖ» ҳужумчиси Усман Дембеле жамоадоши Фабиан Руиснинг жамоа учун қай даражада муҳим экани ҳақида фикр билдирди.
«У ақлбовар қилмас футболчи. Руис сенинг жамоангда ўйнаса, барча совринларни ютишинг мумкин. У ўзига хос футболчи.
У жуда хотиржам ўйнайди ва учрашувлар темпини белгилаб беради. Менимча, у жуда кам баҳоланадиган футболчи», — деди Дембеле The Athletic нашрига.
Жорий мавсумда 30 ёшли Руис барча мусобақалар ҳисобида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Франция чемпионатининг дастлабки уч туридан кейин «ПСЖ» 2 очко жамғариб, турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.













