ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот раҳбари лавозимига янги муддатга сайланиш учун ўз номзодини қўйишини расман тасдиқлади.
«Албатта, мен келаси йил 18 март куни бўлиб ўтадиган сайловда номзод бўламан. Менинг дастурим ёки шиорим, агар шундай аташни истасангиз, жуда оддий, аммо айни пайтда жуда аниқ: “Футбол ҳаммага, дунёнинг ҳар бир бурчагида ҳаммага тегишли”.
Биз айнан шуни хоҳлаймиз. Мен ҳам шуни истайман. ФИФАдаги барчамиз шу мақсадга эришишни хоҳлаймиз.
Биз ФИФАда дунёнинг ҳар бир бурчагидаги инсонлар учун имкониятлар яратилишини истаймиз. Ҳар бир инсон зарур ресурсларга эга бўлишини хоҳлаймиз. Барчага орзу қилиш, иштирок этиш, футбол ўйнаш, маҳоратни ошириш ва йирик футбол мамлакатлари билан бошқалар ўртасидаги тафовутни қисқартириш имконини беришни истаймиз», — деди Инфантино.













