«Тоттенхэм» 2019 йил апрелида янги стадионига кўчиб ўтганди. Шундан бери жамоа Премьер-лигада ўз майдонида турлича натижалар қайд этди: ёрқин ғалабалар ҳам, аламли мағлубиятлар ҳам, унчалик ажралиб турмайдиган ўйинлар ҳам бўлди.
Бироқ 2026 йил 12 сентябрга қадар «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»да Премьер-лига доирасидаги бирорта ҳам ўйин 0:0 ҳисобида якунланмаганди.
Ушбу аренадa 140 та АПЛ учрашуви ўтказилганидан кейин илк бор голсиз дуранг қайд этилди. Роберто Де Дзерби бошчилигидаги «Тоттенхэм» «Эвертон» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Қизиғи, «Тоттенхэм» бунга қадар Премьер-лигадаги уй учрашувини 0:0 ҳисобида 2017 йил сентябрида якунлаганди. Ўшанда «шпорлар» «Уэмбли» стадионида «Суонси» билан очколарни бўлишиб олган.













