«Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфорд Англия Премьер-лигасидаги 100-«қуруқ» ўйинини ўтказди.
У бу натижага «Тоттенхэм»га қарши 4-тур баҳсида эришди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, Пикфорд Премьер-лига тарихида 100 ва ундан ортиқ ўйинда гол ўтказмаган 19-дарвозабонга айланди.
Бу кўрсаткич бўйича рекорд ҳамон Петр Чехга тегишли. Чех «Челси» ва «Арсенал» сафида АПЛда 202 та «қуруқ» ўйин ўтказган. У яқин таъқибчиси Дэвид Жеймсдан 33 та ўйинга олдинда.
Ушбу рўйхатга қўшилишга яқин турган навбатдаги дарвозабон — «Ньюкасл» вакили Ник Поуп. Унинг ҳисобида 80 та «қуруқ» ўйин бор. Бироқ сўнгги вақтларда у жамоанинг асосий таркибида мунтазам майдонга тушмаяпти.













