"ПСЖ" дарвозабони Матвей Сафонов жамоанинг мавсумни муваффақиятсиз бошлаганига қарамай, ўзига бўлган ишончини йўқотмаганини билдирди.
Парижликлар Лига 1нинг 4-турида сафарда "Брест"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жорий чемпионатдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
"Шубҳа нима? Билмайман. Танқидми? Бу ҳақда сиз менга айтяпсиз. Мен бундай гапларни кузатмайман", — деди Сафонов.
Россиялик дарвозабон, шунингдек, футболда ҳар бир учрашув турлича кечишини таъкидлади. Унинг фикрича, баъзан рақибнинг дарвоза томон йўллаган деярли ҳар бир аниқ зарбаси голга айланиб кетиши ҳам мумкин.
Ушбу ғалабадан сўнг "ПСЖ" очколари сонини 5 тага етказди ва турнир жадвалида 13-ўриндан 8-поғонага кўтарилди.













