«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қанот ҳимоячиси Хави Эспартнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
19 ёшли футболчи якшанба куни Ла Лиганинг «Леванте»га қарши учрашувида 5-дақиқада ҳисобни очди. «Барселона» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган ушбу баҳсдаги гол Эспарт учун каталонияликлар асосий жамоаси сафидаги илк гол бўлди.
«Ҳозирча Эспарт ўз вазифасини жуда яхши бажаряпти. У тактик ва техник жиҳатдан ажойиб ишлаяпти. Жисмоний томондан ҳам у бу даражада ўйнашга 100 фоиз тайёр ва буни мунтазам исботлаб келмоқда», — дея Фликнинг сўзларини Barca Universal келтирди.
Хави Эспарт «Барселона» асосий жамоаси сафида жами 11 та учрашувда майдонга тушган.













