Кириш Регистрация

Флик: «100 фоиз тайёр бўлмасак, шундай ҳолатлар юз беради»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания чемпионатининг 5-турида «Леванте» устидан 4:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Ўйиннинг бошланиши биз учун энг яхши қисми бўлди. Бу учрашув осон кечмаслигини олдиндан билардик. Майдон бироз қуруқ эди, аммо бу баҳона бўла олмайди. Якунда очколарни қўлга киритдик, лекин барибир айбни ўз зиммамга оламан. Алмаштиришлар қилиш учун навбатдаги сув ичиш танаффусини кутмоқчи эдим. Балки уларни эртароқ амалга оширишим керак эди», — дея Фликнинг сўзларини Marca келтирди.

«Агар биз 100 фоиз тайёр бўлмасак, мана шундай ҳолатлар юз беради. Улар ўз майдонидаги сўнгги саккизта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Бу хотиржамликка берилиш масаласи эмас. Уларнинг қарши ҳужумлари, тезлиги... Биз бу босимга дош бера олдик».

«Барселона» ҳисобида 15 очко бор ва жамоа Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:51, 14.09.2026.
Ўқилди: 775 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик