16 сентябрь куни Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида давом этаётган XX Осиё ўйинлари футбол мусобақаси доирасида Хитой ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Мазкур баҳсда ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб боради. Фирдавс Норсафаров — захира ҳаками, Руслан Серазитдинов эса қанот ҳаками сифатида ҳакамлар бригадаси таркибидан жой олган.













