Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичи давом этмоқда. Бу ҳафта бўлиб ўтадиган учрашувларда иштирок эта олмайдиган футболчилар ва жамоа вакиллари рўйхати эълон қилинди.
Рўйхатдан "Андижон" вакиллари Яҳёбек Йўлдошев ва Анваржон Назиров, "Локомотив"дан Олег Зотеев, ОКМКдан Беҳруз Исломов ва Аброр Каримов, "Олимпик Мобиуз"дан Мақсуджон Зокиров, шунингдек, "Ғазалкент"дан Ферузбек Олимов ва Муҳаммадюсуф Мирқодиров ўрин олган.
Айниқса, "Андижон", ОКМК ва "Ғазалкент" навбатдаги кубок баҳси олдидан бирданига икки нафардан вакилисиз қолади.
1/8 финалнинг бугунги дастурида "Бунёдкор" — "Локомотив" ва "Андижон" — "Олимпик Мобиуз" учрашувлари бор. 16 сентябрь куни эса ОКМК — "Хоразм" ҳамда "Ғазалкент" — "Қўқон-1912" баҳслари ўтказилади.
Аввалроқ "Гулистон", "Нефтчи", "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" чорак финалга йўлланмани қўлга киритган эди.














