Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

«Реал»да сўз эркинлиги ҳимоя қилинади

Баҳо:
+ | -

«Реал» расмийлари ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг «Эльче»га қарши ўйин олдидан футболкадаги ёзувни беркитгани бўйича изоҳ берди. 

Учрашувдан олдин футболчилар «Todos somos caballas» («Биз барчамиз кабальясмиз») деган ёзув туширилган махсус футболкаларни кийишди. «Кабальяс» — Сеута аҳолисига нисбатан қўлланадиган лақаб.

Бу ёзув Сеута шаҳри аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида тайёрланган. Аммо Мбаппе ва Винисиус футболкалардаги ёзувни қўллари билан беркитиб, кейин эса либосларни ечиб қўйишди.

«Реал» клуби бу ҳолат футболчиларнинг шахсий қарори эканини билдирди. Клуб Сеута аҳолисини қўллаб-қувватлаш ташаббусини ҳурмат қилишини, шу билан бирга ҳар бир футболчи ўз фикри ва қарашини эркин ифодалаш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.

Шу тариқа, «Реал» Мбаппе ва Винисиуснинг футболкадаги ёзувни намойиш қилмаслик қарорини қораламади ва уларнинг танловини ҳурмат қилишини билдирди.

Киритилди: 19:24, 16.09.2026.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик