Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 1-тур учрашувлари якунланди. Ўзбекистон номидан иштирок этаётган барча 6 та (3 та эркаклар ва 3 та аёллар) жамоа дастлабки турни ғалаба билан бошлади.
Қуйида ҳар бир жамоаларнинг қайд этган натижалари билан танишинг:
Эркаклар ўртасидаги баҳслар
Ўзбекистон-1 — Ямайка - 4:0
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли жамоаси вакиллари Ямайкага қарши баҳсда рақибларга умуман имкон қолдирмади. Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ҳамда Муҳиддин Мадаминов ўз партияларини муваффақиятли якунлаб, жамоага 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тақдим этди..
Нодирбек Абдусатторов 1:0 Жошуа Кристи
Нодирбек Ёқуббоев 1:0 Раҳим Глейвс
Шамсиддин Воҳидов 1:0 Жаден Шоу
Муҳиддин Мадаминов 1:0 Аким Браун
Ўзбекистон-2 — Афғонистон - 3:1
Иккинчи жамоа умумий ҳисобда ишончли ғалабага эришган бўлса-да, 4-доскада мағлубият қайд этилди. Ҳумоюн Бегмуротов афғонистонлик рақибига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Аммо шунга қарамай, Ўзбекистон-2 жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишни уддалади.
Абдумалик Абдисалимов 1:0 Хайбер Фарази
Муҳаммадзоҳид Суяров 1:0 Ҳабибулла Амини
Ортиқ Ниғматов 1:0 С. Мирзаад
Ҳумоюн Бегмуротов 0:1 Ҳомаюн Моҳтаат
Ўзбекистон-3 — Мали - 3,5:0,5
Ўзбекистоннинг учинчи жамоаси вакиллари Мали жамоасига қарши беллашувда битта дуранг ва учта ғалаба қайд этди. Алмас Раҳматуллаев, Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Асроржон Омонов ғалаба қозонган бўлса, Саидакбар Сайдалиев ва Бакари Траоре ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди.
Саидакбар Сайдалиев 0,5:0,5 Бакари Траоре (дуранг)
Алмас Раҳматуллаев 1:0 Умар Кейта
Муҳаммадали Абдураҳмонов 1:0 Баба М. Майга
Асроржон Омонов 1:0 Ниаре Юссуф
Аёллар ўртасидаги баҳслар
Ўзбекистон-1 — Тринидад ва Тобаго - 4:0
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли жамоаси ҳам юз фоизлик кўрсаткичга эришди. Таркибдаги Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова, Нилуфархон Имомқўзиева ҳамда Гулдона Каримоваларнинг барчаси илк турда зафар қучди.
Гулруҳбегим Тоҳиржонова 1:0 Шемила Жеймс
Умида Омонова 1:0 Зара Ла Флёр
Нилуфархон Имомқўзиева 1:0 Саманта Долли
Гулдона Каримова 1:0 Рамнарин Сингҳ
Ўзбекистон-2 — Того - 3:1
Ушбу қарама-қаршиликнинг биринчи доскасида қора доналарда ўйнаган Маржона Маликова ўз партиясини бой берди, аммо қолган шахматчиларнинг ғалабаси эвазига Ўзбекистон-2 жамоаси Тогони 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Маржона Маликова 0:1 Изабел Мамаҳ
Мадинабону Ҳалилова 1:0 Афива Кпонсу
Асал Салимова 1:0 Сандрин Кудафа
Мумтозбегим Мансурова 1:0 Сандра Кудафа
Ўзбекистон-3 — Танзания - 4:0
Ўзбекистоннинг учинчи жамоаси аъзолари ҳам 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Зилола Актамова, Мафтуна Бобомуродова, Шоҳина Аҳмедова ва Барчиной Шокиржонова рақибларига ҳеч қандай имкон қолдирмади.
Зилола Актамова 1:0 Нима Кисанга
Мафтуна Бобомуродова 1:0 Сия Жозеф Лисса
Шоҳина Аҳмедова 1:0 Ришит Шаҳ Анаҳи
Барчиной Шокиржонова 1:0 Самсон Берта
Маълумот учун, Самарқанд мезбонлик қилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жами 400 та жамоа қатнашади: Эркаклар гуруҳида 208 та, Аёллар ўртасида эса 192 та жамоа. Мусобақа 16–27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.













