Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Вали Султонов: «Миржалол Қосимовни жуда ҳурмат қиламан, у кишини ўзимга устоз деб ҳисоблайман»

Баҳо:
+ | -

"Хоразм" клуби бош мураббийи Вали Султонов Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган ОКМКга қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Учрашув жуда чиройли ва қизиқарли кечди. Аввало, Олмалиқ жамоасини ғалаба билан табриклайман. Баъзан чемпионатда ҳам бундай қизиқ ўйинни кўрмаслигимиз мумкин. Бир сўз билан айтганда, мухлисларга ёқадиган футбол кечди, деса бўлади.

— Бундан 13 кун аввал «Хоразм» шу стадионда ОКМК меҳмони бўлганди. Албатта, шу ўйинни ҳам кўриб чиққан бўлишингиз табиий. Ўша баҳс билан солиштирганда нималарни ўзгартира олдингиз?

— Тўғри савол бердингиз. Жамоани кеча қабул қилиб олдим ва энди биринчи машғулотни ўтказдик. Бугун эса Кубокда расмий учрашувда майдонга тушдик. Афсус, тўлиқ таркиб билан ўйнай олмадик, 6–7 нафар футболчимизда жароҳат бор ва улар уйда қолишган. Кўрсатилган ўйин учун футболчиларга раҳмат айтаман, охиригача кураш олиб бордик.

Миржалол Қосимовни жуда ҳурмат қиламан, буни кўпчилик билади. У кишини ўзимга устоз деб ҳисоблайман. «Шогирд устоздан ўтмаса, шогирд эмас», дейишади-ку, бугун шунга яқин келгандик. Олмалиқ жамоасига Ўзбекистон Кубогида омад тилаб қоламан.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 07:06, 17.09.2026.
Ўқилди: 822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик