2026 йилни Леандро Паредес учун футболдан кўра жанжаллар билан кўпроқ эсда қоладиган йил, деб аташ мумкин. Жаҳон чемпионати финалидаги можароли вазиятидан кейин футболчи бундай ҳолатлар сабаб тез-тез кун тартибига чиқмоқда. Навбатдаги жанжал унинг «Бока Хуниорс» клубининг Жанубий Америка кубоги доирасида «Сан-Паулу»га қарши ўйинида юз берди.
Биринчи учрашувда «Бока» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб баҳсида эса жамоа 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, кейинги босқичга йўл олди. Ярим финалда Аргентина клуби яна бир Бразилия жамоаси — «Васко да Гама» билан баҳслашади.
Ўтказилган учрашувда Паредес бразилиялик клубнинг 19 ёшли иқтидорли футболчиси Жордней Феррейрани жанжалга чорлади. Натижада майдонда бўлган футболчиларнинг деярли барчаси жанжалга аралашиб кетди.













