Campeones Cup учун кечган баҳсда Лионель Месси тўп сураётган "Интер Майами" Мексиканинг "Крус Асуль" клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу соврин 39 ёшли аргентиналик ҳужумчининг профессионал фаолиятидаги 49-трофей бўлди.
Шу тариқа, Месси совринлар сони бўйича 41 ёшли Криштиану Роналдудан фарқни яна оширди. "Реал" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси ҳисобида 38 та соврин бор. Айни пайтда португалиялик ҳужумчи Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Лионель Месси "Интер Майами" сафига 2023 йилда қўшилган. Аргентиналик футболчининг Флорида клуби билан шартномаси 2028 йил декабрига қадар амал қилади.
Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.













