Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо

Милнер «Ливерпуль» академиясида иш бошлади

Баҳо:
+ | -

Джеймс Милнер «Ливерпуль»га қайтиб, мураббийлик тажрибасини ошириш учун клуб академиясига қўшилди, хабар беради The Athletic.

Ярим ҳимоячи позициясида тўп сурган 40 ёшли англиялик футболчи 24 йиллик профессионал фаолиятини 2026 йилнинг ёзида якунлаган эди.

Манба берган маълумотларга кўра, Милнер УЕФА Pro мураббийлик лицензиясини олиш устида ишламоқда ва «Ливерпуль» академияси директори Алекс Инглторп томонидан таклиф этилган. Норасмий келишув доирасида у муайян бир ёш тоифасидаги жамоани бошқармайди, балки академия мураббийлар штабига ёрдам беради. Ўтган дам олиш кунлари у Киркбидаги машғулот марказида 11 ёшгача бўлган жамоа билан ишлади ва ўз кўникмаларини ривожлантириб боришига қараб, турли таркиблар орасида фаолият юритиши кутилмоқда.

Милнер «Ливерпуль»да 8 йил — 2015 йилдан 2023 йилгача тўп сурган. Ушбу давр мобайнида у барча турнирларда 332 та ўйин ўтказиб, Юрген Клопп жамоасининг муҳим қисмига айланди. У клуб билан 2019 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, кейинги йили эса «Ливерпуль»га Премьер-лига титулини қўлга киритишда ёрдам берди. Унинг ютуқлари қаторида УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Англия Кубоги ва Лига кубоги ҳам бор.

«Ливерпуль»дан ташқари Милнер «Манчестер Сити», «Астон Вилла», «Ньюкасл», «Лидс» ва «Брайтон» жамоаларида ўйнаган. «Брайтон»да у Фабиан Хюрцелер қўл остида илк мураббийлик тажрибасини орттирган эди.

Киритилди: 19:53, 17.09.2026.
Ўқилди: 275 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик