Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Тимур Кападзе: “Жамоамиздаги ҳамма клуб учун борини беришга тайёр”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо“ (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападе иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Аввало жамоамиз ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ҳар бир ютуқда мухлисларнинг хизмати катта, шу боис, уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Беллашувга келадиган бўлсак, қийин баҳсни ўтказдик. Хатолар бўлди, кераксиз жойда тўп ўтказиб юбордик. Аммо тезда ўзимизга келиб, ғалабани қўлга киритдик. Энди кичик таътилга чиқамиз ва шундан сўнг яна тайёргарликни давом эттирамиз.

- “Навбаҳор”га урилган голларда дарвозабоннинг хатоси борми?

- Ўйин пайтида хатолар бўлиб туради. Лекин имкон қадар хатога йўл қўймаслик керак. Майдондаги ўйинчилар ҳам хато қилади. Бугун Ўткир яхшироқ ҳаракат қилса бўларди. Барча голлар биринчи бўлимда урилди. Ўйлашимча, иккинчи бўлим ҳам қизиқ кечди. Айниқса, Ҳусайн Норчаев ҳал қилиши керак эди.

- Иккинчи дарвозабон Шукурон Йўлдошевга имкон берса бўладими?

- Бўлади. Кўряпсиз, ҳар бир учрашув биз учун финалга тенг бўляпти, ҳар бир учрашув қийин ўтяпти. Анчадан бери дарвозада турмаган дарвозабонни ҳозир синаб кўриш нима беришини билмаймиз. Лекин Шукроннинг вақти келади. Биз учун ҳар бир ўйинчимиз фойдали.

- “Навбаҳор” турнир жадвалида юқорига кўтарилиб олди ва Ўзбекистон кубоги мусобақасида кейинги босқичга чиқди. Буёғига мақсадлар қандай бўлади?

- Вазиятга реал қараймиз. Буни раҳбарларимиз ҳам тушуниб туришибди. Барибир ҳар бир ўйинга ғалабани кўзлаб чиқамиз. Ютқазишни ҳеч ким ёқтирмайди. Ҳаммаси насибага боғлиқ. Асосийси ўз очколаримизни йўқотмаслигимиз керак.

- Жоэль Кожо захирада қолиб кетяпти. Бу нима билан боғлиқ?
- Кожо келганидан сўнг, жароҳатдан соғайиб, энди сафга қайтди. У тикланиш жараёнини бошидан кечирди ҳамда секин-аста имкониятга эга бўляпти. Ўтган ўйин ва ундан олдинги баҳсда майдонга тушди. Бизда вариантлар бор. Норчаев бор, бошқаси бор. Ким тайёр бўлса, шу асосий таркибда тушади. Аслини олганда бизда асосий таркиб деган нарса йўқ. Ҳар бир футболчи ўзини асосий таркиб ўйинчиси деб билишини хоҳлайман. Бугун Шоҳруҳ иккита гол урди. Жамоамиздаги ҳамма жамоа учун борини беришга тайёр.

- Шоҳруҳ Абдураҳмоновни ҳужумга қўйишингиз сабаби нимада?
- Ҳусайн Норчаевнинг белида оғриқ бўлгани учун Шоҳруҳни ҳужумда синаб кўрдик. У олдин ҳам кубок учрашувида ҳужумда ҳаракат қилганди. Ўзини яхши ҳис қиляпти. Менимча, бугунги ўйиндаги ҳаракатлари кўп ҳужумчиларга ўрнак бўлса керак. Мен учун асосийси, кимнинг қанчалик тайёр эканлиги.

- Чемпионлик яқин деб ҳис қиляпсизми? Чунки жаҳон чемпионатидан кейин "Нефтчи" ҳам, "Пахтакор" ҳам бир нечта очколарни бой берди...
- Реал олиб қарасак, "Нефтчи” ва "Пахтакор"нинг таркиби анча кучли. Улар яна очко йўқотадими, билмайман. Биз эса ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак.

- Ўзбекистон кубоги қуръасига муносабатингиз?

- Чорак финалда Про-лига жамоаси "Ғазалкент" билан ўйнаймиз. “Ғазалкент” яхши ёш жамоа, шиддатли ўйин кўрсатяпти. Жамоа Про-лигада қатнашаётгани билан профессионал клублардан бири, дея оламан. Машғулотлар жараёни, тикланиш, овқатланиш, тиббиёт - ҳар томонлама яхши. Биз ҳар бир ўйинга ва рақибга жиддий қараймиз.

- Негадир футболчи алмаштиришни кеч, яъни, 80-дақиқадан кейин амалга оширяпсиз...

- Футболчи алмаштиришдан мақсад,ўйинни кучайтириш. Агар майдонда ўйинчилар яхши ҳаракат қилиб туришган бўлса, алмаштиришдан фойда йўқ, деб ўйлайман. Захирадан тушган ўйинчи доим ҳам баҳсга киришиб кета олмайди. Буниям инобатга олиш керак.

- Муҳаммадали Усмонов иккита ўйиндан бери майдонга тушмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Ўтган учрашувда майдонга тушди. У “Локомотив”га қарши бошланғич таркибда тушганди ва кўп хатолар қилди. Муҳаммадалининг яхши даражадаги футболчи эканини биламиз. Фақат ўйинида озгина пасайиш бўдди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcnavbahor.uz
Киритилди: 06:13, 18.09.2026.
Ўқилди: 597 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик