«Барселона» аёллар жамоаси футболчилари янги мавсум арафасида клуб раҳбариятидан совға олди. Шу тариқа каталонияликлар ўтган мавсумдаги муваффақиятларни такрорлаш учун футболчиларни қўшимча рағбатлантиришга қарор қилди.
Бу вазифа осон бўлмайди. Чунки «Барселона» аёллар жамоаси амалдаги Испания чемпиони ва аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади.
Жамоанинг ҳар бир футболчисига iPhone’нинг 17-модели совға қилинди. Шунингдек, техник штаб аъзолари ҳам совғасиз қолмади, дея хабар берди derbyderbyderby.it.













